Ўзбекистон | 18:41 / 12.02.2016
8490
1 дақиқада ўқилади

ТИВ: Ўзбекистонга нобиометрик паспорт билан муаммосиз қайтиш мумкин

Ўзбекистон фуқаросининг нобиометрик паспорти, агар амал қилиш муддати тугамаган бўлса, паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистонга қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин. Ушу паспорт Ўзбекистонга қайтаётганда учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтишга ҳам ишлатилиши мумкин", дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Мазкур маълумот хорижий давлатларга етказилиши айтилган.

Ушбу тартиб хорижий мамлакатларнинг тегишли идоралари томонидан ўзларининг жойлардаги бўлимларига етказилганидан сўнг 2018 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқишлари учун биометрик паспорт талаб қилинади.