"Ўзбекнефтгаз" АК Муборак газни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш учун тендер эълон қилди
"Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси Қашқадарё қилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш учун тендер эълон қилди. Модернизациянинг бошланғич қиймати 151 млн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда "Ўзнефтегазқазиболиш" АК берган хабарда маълум қилинган.
Тендер иккита лот бўйича эълон қилинган. Бошланғич қиймати 141,98 млн долларлик биринчи лот заводда олтингугурт олиш қурилмаларининг камайиб бораётган қувватларини қоплаш лойиҳаси бўйича қурилмаларни сотиб олиш учун эълон қилинган. Қурилманинг қуввати йилига 455,5 минг тонна суюқ газни ташкил қилиши керак. Лойиҳани амалга ошириш муддати 17 ойни ташкил қилади.
9,2 млн долларлик иккинчи лот завод негизида йилига 80 минг тонна грануланган олтингугурт ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун қурилма сотиб олишни назарда тутади. Лойиҳанинг амалга оширилиши 2016 йилнинг охиригача мўлжалланган.
Танлов шартларига кўра, тендер иштирокчиларининг таклифлари 12 мартгача қабул қилинади, танлов натижаларини жорий йилнинг биринчи ярмида эълон қилиш режалаштирилмоқда. Завод мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, модернизация олтингугурт маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватининг ишончли ишлашини таъминлашга имкон беради.
Маълумот учун, Муборак газни қайта ишлаш заводи 1971 йилда ишга туширилган. Айни вақтда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 млрд куб метр табиий газ, 570 минг тоннадан кўпроқ газ конденсати ва 417 минг тонна олтингугуртни ташкил қилади.