Ўздаврақобат: KPMG Ўзбекистонга қайтишни режалаштирмоқда
2016 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида KPMG халқаро аудиторлик ташкилотининг Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича бошқарув раиси Олег Гошчанскй билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ҳукумат томонидан қабул қилинган хусусийлаштириш дастурлари, жумладан стратегик хорижий инвесторлар учун сотилиши белгиланган давлат активлари ҳамда улар учун яратилган имтиёз ва преференсиялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
KPMG вакили Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, қулай тадбиркорлик муҳити ҳамда иқтисодиётда хусусий мулк улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурлари ушу ташкилотни мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаши учун қизиқиш уйғотганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, томонлар мазкур аудиторлик ташкилотини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиш, аудит ва баҳолаш фаолияти бўйича давлат томонидан рухсатномалар (лицензия) бериш тартиби ва келгусидаги бошқа истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.