Жамият | 14:36 / 12.02.2016
10610
1 дақиқада ўқилади
Тошкент кинотеатрлари “Дэдпул” фильмини кўрсатишдан воз кечди
Тошкентнинг 5 йирик кинотеатри Тим Миллернинг “Дэдпул” фантастик жангари фильмини намойиш этишдан бош тортди, деб хабар беради Sputnik агентлиги.
“X одамлар” силсиласига оид фильм премьераси 9 февраль куни бўлиб ўтди. “Дэдпул” сериядаги R рейтингига эга ягона фильм бўлди, яъни унда 18дан ошмаганлар кўриши мумкин бўлмаган саҳналар мавжуд. Тошкент кинотеатрлари айнан шу сабабдан уни намойиш этмаётгани айтилмоқда.
“Дэдпул” бизда кўрсатилмайди, негаки у ёш чекловларига эга ва жамиятимиздаги одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайди”, - деди MegaCinema кинотеатри менежери.
“Ўзбеккино” давлат агентлиги, ўз навбатида, фильм прокати ҳақидаги қарор фақат кинотеатр томонидан қабул қилинишини таъкидлаб ўтди.