Жаҳон | 15:57 / 12.02.2016
5376
1 дақиқада ўқилади
Туркия расмийлари Эрдўғаннинг пранкерлар билан суҳбатини инкор қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маъмурияти вакиллари россиялик пранкерлар Вован ва Lexus давлат раҳбарига қўнғироқ қилганини инкор этмоқда, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.
“Мен бу қўнғироқ ҳақида ҳеч нарса эшитганим йўқ, президентга шунчаки қўнғироқ қилиб бўлмайди. Бу сохта хабар, негаки бундай музокаралар махсус алоқа каналлари орқали амалга оширилади”, - деди вакил.
Илгарироқ россиялик пранкерлар Украина президенти Пётр Порошенко ва бош вазири Арсений Яценюк номидан Эрдўғанга қўнғироқ қилганларини даъво қилиб чиқишган эди.