Спорт | 22:07 / 12.02.2016
11822
1 дақиқада ўқилади
Зидан "Реал" футболчиларини сотиб олмоқчи бўлган Моуриньога матбуот орқали жавоб қайтарди
"Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ёзда "МЮ" бош мураббийига айланиши кутилаётган Жозе Моуриньонинг жамоаси футболчиларидан бири, франциялик Рафаэль Варанни Англияга олиб кетиш ниятида экани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Моуриньо томонидан "Реал" футболчисига қизиқиш билдирилиши кутилмаган хабар эмас. Айнан Моуриньо Варанни "Реал"га олиб келганди.
Лекин мен аниқ айтишим мумкинки, Варан "Реал"да қолади. У жамоа келажаги", дейди Зидан.
Бундан олдинроқ, Sport.es нашрида Моуриньо «МЮ» бош мураббийига айланса, янги жамоасига «Реал» футболчиларини, хусусан Бэйл, Модрич ва Варанни таклиф этиши ҳақида хабар берилганди.