Жаҳон | 20:49 / 15.02.2016
8658
1 дақиқада ўқилади
ИШИД Доғистондаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
ИШИД Россиянинг Доғистонидаги полиция постида юз берган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.
Агентлик хабарида ИШИДнинг Кавказдаги филиали аъзоларидан бирининг твиттеридан иқтибос келтирилган.
Хабарда ИШИД тарафдорларидан бири портловчи қурилма ўрнатилган машинада полиция постига келгани ва терактни амалга оширгани айтилган. Бу портлаш натижасида 4 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланган.
Россия Тергов қўмитасининг Доғистон бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.