Спорт | 08:59 / 15.02.2016
3431
2 дақиқада ўқилади

"Ливерпуль" ўз тарихида илк марта 6 футболчиси гол урган ўйинда "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда енгди

Англия чемпионати 26-турида Бирмингем шаҳрининг "Астон Вилла" жамоаси "Ливерпуль"ни қабул қилди.

Ўйинда мезбонлар 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида жароҳатларидан фориғ бўлиб асосий таркибга қайтган Даниэль Старриж ҳисобни очди. 9 дақиқадан сўнг Жеймс Милнер жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади ва биринчи бўлим мерсисайдликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб йириклашиб кетди. "Қизиллар" сафида Эмре Жан, Дивок Ориги, Натаниэль Клайн ҳамда Коло Туре ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Бундай барча олти гол турли футболчилар томонидан урилиши жамоа тарихида илк марта юз берди.

Бу ғалабадан кейин Юрген Клопп шогирдлари очколарини 38тага етказиб, саккизинчи ўринга кўтарилди. "Астон Вилла" эса 16 очкоси билан турнир жадвалининг энг охирги ўрнида қолмоқда.

Англия чемпионати, 26-тур

Астон Вилла – Ливерпуль 0:6
Голлар: 0:1 – 16 Старридж, 0:2 – 25 Милнер, 0:3 – 58 Джан, 0:4 – 63 Орижи, 0:5 – 65 Клайн, 0:6 – 71 Туре.
Астон Вилла – Банн, Лескотт, Окоре, Сиссоко, Бакуна (Лайден, 66), Хиль, Гуйе, Верету, Вествуд, Ричардс (Хаттон, 85), Агбонлахор (Синклэйр, 58).
Ливерпуль – Миньоле, Туре, Морено, Клайн, Сако, Милнер, Жан, Коутиньо (Стюарт, 66), Хендерсон, Фирмино (Бентеке, 74), Старриж (Орижи, 62).
Огоҳлантиришлар: Бакуна (42), Вествуд (65), Верету (77), Стюарт (84).