Жаҳон | 07:33 / 15.02.2016
6672
1 дақиқада ўқилади

Сурия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудига турк ҳарбийлари бостириб кирганини маълум қилди

Туркиялик ҳарбийлар пулемётлар билан жиҳозланган 12 та пикапда Сурия чегарасини кесиб ўтдилар, деб хабар бермоқда Сурия ташқи ишлар вазирлиги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Sana ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, пикапларда 100 нафаргача қуролланган одамлар бор, улар орасида турк аскарлари ва ёлланма жангчилар бўлиши мумкин.

"Туркия артиллериясининг Сурия ҳудудини ўққа тутиши қуролланган террорчилик гуруҳларига бевосита кўмак кўрсатади", деб айтилди Сурия ташқи ишлар вазирлигининг БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши раисига юборилган мактубида.

Аввалроқ ОАВда Туркия суриялик курдларнинг позицияларини ўққа тутишни давом эттираётгани маълум қилинганди.