Жамият | 16:41 / 16.02.2016
18727
1 дақиқада ўқилади

14 ёшли қиз чўмилаётганда сувга тушиб кетган мобиль телефон сабабли ҳалок бўлди

Москвадаги Озёрная кўчасидаги турар жойлардан бирида 14 ёшли қизнинг ота-онаси қизини ванна ичида зўравонлик аломатларисиз ўлик ҳолда топдилар.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг ўлими мобиль телефоннинг сувга тушиши оқибатида электр зарядидан олинган жароҳат сабабли юз берган.

Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов идоралари ушбу иш бўйича текширув ўтказмоқдалар.

"Айни пайтда бўлиб ўтган воқеанинг барча тафсилотлари ўрнатилмоқда, суд-тиббий экспертиза ўтказилиши белгиланган, текширув натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади", деб айтди Москва бўйича тергов қўмитаси бош тергов бошқармасининг ОАВ бўйича бош ёрдамчиси Юлия Иванова.