Жамият | 17:50 / 16.02.2016
8275
1 дақиқада ўқилади

Касалхоналарда овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги стационар даволаниш ва профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди.

Мазкур қарор Республиканинг махсус тиббий ва махсус илмий-амалий тиббиёт марказлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари учун амал қилмайди.

Расмий ҳужжатда нонушталар бепул асосда тақдим этилиши, уларнинг ҳаражатлари Давлат бюджети томонидан қопланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилиш тартиби аниқланиши керак бўлган шифобаҳш озиқ-озиқ овқатлар билан таъминланиши кўрсатиб ўтилган.

Қарорда белгиланишича, кунлик овқатланиш нарҳи ҳақидаги маълумот тиббиёт муассасасининг жамоат жойларида жойлаштирилиши лозим.