Эрдўғон яна бир марта АҚШ ёки Туркияни ёки курдларни танлаши кераклигини таъкидлади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яна бир марта АҚШ ёки Туркия ёки курдларни танлаши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Бундан олдинроқ ҳам Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара ва Вашингтон ўртасидаги ишонч даражаси пасайгани, бунга америкаликларнинг Суриядаги курдларни қўллаб-қувватлаётгани сабаблиги ҳақида айтиб ўтганди.
У Барак Обаманинг ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалициядаги махсус вакили Брет Макгуркнинг Сурия шимолидаги курдлар (“Демократик кенгаш” партияси) назорат остида бўлган ҳудудга келиб, ИШИДга қарши кураш олиб бораётган курд-араб альянси вакиллари билан музокаралар олиб борганидан норозилигини баён қилганди.
Ўз навбатида “Демократик кенгаш” партияси етакчиси Мурат Карайлан партия жангчилари томонидан Туркиядаги шаҳарларда ҳарбий ҳаракатлар содир этилиши билан дағдаға қилганди.
Эрдўғон: Вашингтон Туркия ёки курдлардан бирини танлаши керак
ОАВ: Эрдўған Вашингтон билан зиддиятга киришди