Жамият | 10:49 / 17.02.2016
6646
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонида мобил телефони жуфтликнинг ажрашишига сабаб бўлди
Саудиялик аёл турмуш ўртоғининг телефон қурилмаси олиб юрмаслик бўйича шартига амал қилмагани учун бу жуфтлик ажрашди.
Маълум қилинишича, бу шарт бажарилмаётгани тасодифан ошкор бўлиб қолган. Эркак ва унинг аёли Ғарбий Жазан провинциясида меҳмонхонага кириб кетишаётганида, уларга хавфсизлик қурилмасидан ўтиш айтилади ва шунда аёлнинг ёнидан телефон чиқади.
“Қурилма аёлнинг сумкасида мобил телефон мавжудлигини кўрсатди. Буни кўрган эркак ғазабланди ва меҳмонхонадан чиқиб кетди.
Аёл унинг ортидан бориб, узр сўради, бироқ эр аёлининг мобил телефондан у билмаган мақсадларда ҳам фойданланишидан шубҳа қилиб, у билан ажрашди”, дея хабар қилган “Сада” агентлиги.