Анжелина Жоли ҳеч қачон она бўлиш ҳақида орзу қилмаганини тан олди
Актриса ва режиссёр Анжелина Жоли она бўлишни хаёлига ҳам келтирмаганини, лекин у илк бор ўғил асраб олишга қарор қилганда ўз фикрини ўзгартирганини маълум қилди.
“Бу ғалати. Мен ҳеч қачон фарзандли бўлишни хоҳламаганман. Мен ҳеч қачон ҳомиладор бўлишни истамаганман. Мен ҳеч қачон болалар билан вақт ўтказмаганман. Мен ҳеч қачон ўзимни она сифатида тасаввур қилмаганман”, деди актриса кулиб.
"Камбожа мактабида болалар билан ўйнар экан, Жоли бирдан унинг фарзанди шу яқин атрофдалигини ҳис қилган. 2002 йилда у Мэддоксни ўғил қилиб асраб олган. Бир йилдан сўнг унинг шарафига Баттамбанг қишлоғида фонд очди, деб хабар беради Associated Press.
Айни пайт актриса Камбожада “Аввал улар менинг отамни ўлдиришди” фильмини суратга оляпти. Фильм “Аввал улар менинг отамни ўлдиришди: Камбожа фарзандининг хотиралари” китобига асосланган. Жолига фарзандлари Мэддокс ва Пакс ёрдам беришяпти.
Анжелина Жоли турмуш ўртоғи Брэд Питт билан 14 ёшли Мэддокс, 12 ёшли Пакс, 10 ёшли Захара, 9 ёшли Шайло ва 7 ёшли эгизаклар Нокс ва Вивьенни тарбиялашмоқда.