Жаҳон | 14:50 / 18.02.2016
6865
3 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгрессида АҚШ ўзини Шимолий Корея ва Эрон баллистик ракеталаридан ҳимоялай олмаслиги айтилди

АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимлари АҚШ ҳудудини Шимолий Корея ва Эрон баллистик ракеталар зарбасидан ҳимоя қилишга қодирмас, деб айтилди АҚШ Конгрессининг назорат-тафтиш органининг 15 саҳифали ҳисоботида.

"Пентагон Мудофаа вазирлиги ракетага қарши мудофаа агентлигининг мамлакат ракетага қарши мудофаасини ошириш бўйича доимий саъй-ҳаракатларининг самараси ҳақида гапириб келади. Биз бу агентлик хавф ва муаммоларга дуч келаётганини аниқладик. Мудофаа вазирлиги айни вақтда АҚШ Шимолий Корея ва Эрон томонидан берилиши мумкин бўлган баллистик ракеталар зарбасидан ҳимояланган, деб таъқидлайди. Ракетага қарши мудофаа агентлиги бу имкониятларнинг бир қисмини намойиш қилди, бироқ у мамлакатни баллистик ракеталар ҳужуми хавфидан ҳимоя қила олишини исботлайдиган муҳим жиҳатлар кўрсатилмади", дейилмоқда ҳисоботда.

Ҳисоботда агентлик ракетага қарши мудофаа тизимини яратишга, жумладан уни модернизация қилиш ва "4 таси муваффақиятли якунланган ракеталарни ушлаш бўйича 8 та синов"га миллиардлаб доллар сарфлагани айтилмоқда. Ҳисоботда, шунингдек, тизимнинг бошқа қурилмасининг синовлари натижалари ҳам мамлакатнинг баллистик ракеталардан тўлиқ ҳимояланганини тасдиқлай олмайди.

"Агентлик синовлар вақтида АҚШни жорий хавфлардан ҳимоялай олишини кўрсата олмади", деб айтмоқдалар ҳисобот муаллифлари ҳамда бу ракетага қарши мудофаа тизими фақатгина "оддий баллистик ракеталарнинг кичик миқдоридан қисман ҳимоялай олишини кўрсатганини" таъкидлаб ўтганлар. Ҳужжатда кўрсатилишича, агентлик баллистик ракеталарни ушлашга келганда мудофаа тизими ўз функцияларини бажара олишини исботлай олмаган.

Айни вақтда АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими "қитъалараро баллистик ракетанинг макетини" ушлай олишига ҳеч қандай исбот йўқ. Ҳисоботда "айни вақтда тизимнинг самарадорлигини тўлиқ баҳолашнинг имкони йўқ" деб айтилган.

Шу сабабли экспертлар "ҳамма синовлардан ўтмаган мажмуаларни қўллаш АҚШ ҳарбийлари учун хавфни оширади ва уларни имконияти ва чекланишларини тўлиқ даражада тушуниб бўлмайдиган тизим билан ишлашга мажбур қилади".
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, ракетага қарши мудофаа мажмуаларини кам-кўстини тўлдириш учун мамлакат бюджетидан яна бир неча миллиард доллар сарфланади, чунки тизимни жиддий янгиламаса бўлмайди.