Жамият | 20:58 / 19.02.2016
7570
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги такси ҳайдовчилари қайтим ўрнига гугурт қайтараётгани кинояларга сабаб бўлди

Бозорларда 100 ёки 200 сўмлик қайтим ўрнига гугурт, конфет ёки сақич беришлари кўп кузатилади. Бироқ энди йўналиш таксиларида ҳам ушбу “одат” кузатилмоқда.

Бу ҳақда Facebook’даги “Потребитель.уз” гуруҳи иштирокчиларидан бири маълум қилган.

“Ҳайратдаман! “Дўконларнинг фишка”си - қайтим ўрнига гурурт бериш энди маршруткаларда ҳам”, - деб ёзади истеъмолчи.

Гуруҳ иштирокчилари ушбу мавзу юзасидан киноя тарзида гугуртларни тўплаб, уларни нон олиш ёки йўл кира учун тўлашга ишлатиш таклифини берган.