Ўзбекистон | 14:46 / 21.02.2016
11936
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида Афғонистондаги зилзила таъсири сезилди
Бугун, 21 февраль куни соат 14:13да Тошкент шаҳри аҳолиси кучсиз зилзилани сезишди.
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази хабарига кўра, зилзила ўчоғи Афғонистонда, Ҳиндикуш вилояти ҳудудида, Афғонистон пойтахти Кобулдан 262 км шимоли-ғарбда, Файдзобод шаҳридан 57 км жанубда ва Жарм шаҳридан 29 км жануби-ғарбда 174 километр чуқурликда жойлашган. Магнитудаси 5,5 га тенг бўлган.
Бу зилзила Тошкент шаҳрида тахминан 2 балл даражасида сезилган.