Жаҳон | 12:23 / 22.02.2016
8198
1 дақиқада ўқилади

Эрессун кўрфазида. Энг эртакнамо автомобиль кўприги

Billionnews нашрининг хабар беришича, Дания ва Швецияни ажратиб турувчи Эресунн кўрфазининг 16 километрлик сув ҳудудида ажойиб тоннелга айланувчи кўприк жойлашган.

Эресунн кўприк-тоннели юқорида айтиб ўтилган масофани паромлардан тезроқ босиб ўтишга ва ўзининг ажойиб конструкцияси туфайли оддий кўприклар келтириб чиқарадиган муаммоларга учрамасликка ёрдам беради.

Кўприк ўзидан, икки сатҳли тўрт қаторлик автомагистраль ва темир йўл жойлашган улкан иншоотни ўз ичига олади. У сунъий оролда тугаб, равон ер остидаги туннелга уланиб кетади. Бундай ажойиб конструкция, Копенгагенга яқин ҳудудда жойлашган аэропортга келиб қўнувчи самолетларга халақит бермаслик ва кемаларнинг эркин қатновини таъминлаш учун танланган.