Ўзбекистон | 20:26 / 23.02.2016
10601
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги энг илиқ ҳарорат кузатилди
22 февраль куни Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги энг илиқ ҳарорат қайд этилди. Шу куни ҳаво ҳарорати 23,4 даража илиқни ташкил этди.
Гидрометеорология маркази хабарига кўра, 22 февраль куни кундузи Тошкентда ҳарорат 23,4 даражагача кўтарилди. Ушбу кўрсаткич сўнгги 110 йил ичида қайд этилган энг юқори ҳарорат ҳисобланади.
Аввалги рекорд 1895 йилнинг 22 февралида қайд этилган, ўшанда ҳарорат 22,9 даража илиқни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 24-25 февраль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси ўртача 7-12, кундузи— 23-25 даражагача, баъзи жойларда 28 даражагача кўтарилиши маълум қилинган эди.