Жамият | 20:17 / 24.02.2016
7602
1 дақиқада ўқилади
“Мажнун”фильми саундтрекини ким куйлаши маълум бўлди
Интернет тармоқлари ва сариқ матбуотнинг марказида турган “Мажнун” фильмига оид яна бир янгилик. Шу кунгача фильмга қайси хонанда соундтрек куйлаши ҳақида маълум қилинмаётган эди. Албатта, фильмнинг муваффақияти учун хизмат қилувчи воситалар қаторида саундтрекнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Шу боис, ижодкорлар уни ким куйлаши ҳақида кўп ўйлашиб, охири Шоҳруххон вариантида тўхталишган кўринади.
Эстрада хонандаси Шоҳруххон Instagram’даги саҳифасига “Мажнун” фильмига оид суратларни юклаб, саундтрек устида иш бошлагани ҳақида маълум қилди.
Ҳозирча қўшиқнинг ижодкорлари гуруҳи ва қачон тақдим этилиши ҳақида хабарлар йўқ.