Фан-техника | 17:45 / 24.02.2016
3365
1 дақиқада ўқилади

Boston Dynamics роботлари йиқилгач ўрнидан туриши такомиллаштирилди

Alphabet холдинг таркибига кирувчи Boston Dynamics компанияси муҳандислари Atlas роботининг янги кўринишини тақдим этишди.

Икки оёқли Atlas роботининг янги тўлдирилган вакили енгилроқ ва “собитқадам”роқ бўлди. Энди унинг оғирлиги 80 кг, бўйи 175 см ва у нотекис жойларда ҳам мувозанатини сақлаган ҳолда юра олади. Шунингдек, Atlas аниқ харакатланиш ва ўз атрофида йўналишни яхшироқ олиш имконини берувчи бир қанча датчиклар билан жиҳозланган.

Boston Dynamics тақдим этган видеода кўринадики, робот қутиларни ҳам кўтара олади, эшикларни очади ва муҳандисларнинг зарбаларига ҳам “чидай” олган.