Жамият | 18:36 / 25.02.2016
4233
1 дақиқада ўқилади

Авиакомпания йўловчиларига 150 бепул чипта таклиф қилди

Бостондан Финиксга учиш чоғида JetBlue авиакомпанияси ижтимоий тажриба ўтказди. Йўловчиларга авиакомпания учадиган 21 мамлакатдан исталганига текин чипта таклиф қилинди. Лекин бир шарт билан: улар қаерга учиш ҳақида бир қарорга келишлари лозим.

Узоқ тортишувлардан сўнг икки гуруҳга бўлиндилар: Теркс ва Кайсос ороллари йўналиши ва Коста-Рика йўналиши. Овоз бериш йўли билан иккинчи вариант танланган ва йўловчилар бахтли чипталарни қўлга киритишди.