Жаҳон | 07:17 / 25.02.2016
8033
1 дақиқада ўқилади
Интернетда ИШИД жангарилари Facebook ва Twitter асосчиларига таҳдид қилган видео пайдо бўлди
Интернетда ИШИД жангарилари Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари асосчилари – Марк Цукерберг ва Жек Дорсига таҳдид қилган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Vocativ портали хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, видеоролик Telegram мессенжери орқали тарқатилган. 25 дақиқа давом этувчи видеода Цукерберг ва Дорси суратларига ўқ излари ва оловли фон қўйилган фотосуратлар намойиш қилинади. Бу таҳдидлар ижтимоий тармоқларнинг интернетда террорчилик ташвиқотининг ёйилишини тўхтатишга қаратилган сайъ-ҳаракатлари сабабли билдирилган.
Видео ИШИД тарафдорлари каналлари орқали тарқатилган.
Аввалроқ Twitter бир ой ичида ИШИДнинг хатти-ҳаракатлари ташвиқот қилинган ва қўллаб-қувватланган 125 мингта аккаунтни ёпганини эълон қилганди.