Жаҳон | 16:45 / 25.02.2016
6062
1 дақиқада ўқилади
Миср президенти eBay орқали "сотувга қўйилди"
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси eBay интернет-аукциони орқали сотувга қўйилди. Бу ҳақда Foreign Policy хабар тарқатган.
Қайд этилишича, у мамлакатни иқтисодий ривожлантириш режасини баён қилган чиқишида ҳазил тариқасида "мамлакат манфаати учун ўзини сотишга ҳам тайёрлигини" айтиб ҳазиллашган. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган.
Шундан сўнг, eBay интернет-аукционида президент сурати билан эълон пайдо бўлди. Бир неча соат ичида президентнинг нархи 100 минг долларга чиққан. Кейинроқ, бу саҳифа сайтда ўчириб ташланган.