Жаҳон | 07:33 / 26.02.2016
6061
2 дақиқада ўқилади

АҚШдаги энг ишончли автомобиллар рейтинги эълон қилинди

J.D.Power and Associates агентлиги АҚШдаги энг ишончли автомобиллар рейтингини эълон қилди. Компания бундай тадқиқотни 27-марта ўтказмоқда. Рейтингни тузишда экспертлар 2013 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар эгалари ўртасида сўровнома ўтказишди. Ҳайдовчиларни уларнинг машиналари билан охирги 12 ой ичида юзага келган асосий муаммоларни айтишни сўрашди. Ишончлилик даражаси бирор марканинг 100 та автомобилига тўғри келадиган носозликлар миқдори билан аниқланди.

Рейтингда 1-ўринни Lexus автомобили эгаллади (100 та автомобилга 95 та носозлик). 2-ўринни Porsche (97 та носозлик), 3-ўринни эса Buick (106 та носозлик) эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Toyota (133 та носозлик) ва GMC (120 та носозлик) эгаллади.

J.D.Power and Associates экспертларининг таъкидлашича, АҚШда ҳайдовчилар кўпроқ машиналарнинг кўриниши билан боғлиқ муаммолардан шикоят қиладилар. Шу билан бирга, двигатель ва трансмиссиялардаги носозликлардан шикоятлар миқдори камайган. Шунингдек, Bluetooth орқали мобиль телефонни улаш функцияси носоз ишлаши ҳам қайд қилинган. Ҳайдовчилар, шунингдек, аудиотизим, навигация, климат-контроль ва ахборот-кўнгилочар тизими ҳам етарлича соз ишламаслигидан шикоят қилишган.

Ўтган йилнинг ёзида агентлик автомобиллар эгалари ўртасида америкаликлар қандай машиналарни энг яхши ҳисоблашларини билиш мақсадида сўровнома ўтказганди. Ҳаммаси бўлиб овоз беришда 85 минг ҳайдовчи иштирок этган. Сўровнома натижаларига кўра, кўпчилик ҳайдовчилар Porsche машиналарини афзал деб билишган. Немис маркаси 1000 баллдан 874 балл тўплаган.

Автомобилларнинг маркалар бўйича ишончлилик рейтинги