Спорт | 08:36 / 26.02.2016
3311
2 дақиқада ўқилади

Европа лигаси. «Локомотив» «Фенербаҳче» тўсиғидан ўта олмай, мусобақани тарк этди

25 февраль оқшомида Европа лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.

Москванинг «Локомотив» жамоаси ўз майдонида Туркиянинг «Фенербаҳче»сига қарши баҳс олиб борди. Дастлабки ўйинда турклар ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Жавоб ўйинининг биринчи бўлими сўнгида Самедов "Фенербаҳче" дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлимда унинг ўзи жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ўйин сўнгида бурчакдан етказилган узатмани Топал бош билан москваликлар дарвозасига жойлаб, тўқнашув тақдирини ҳал қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Виталий Денисов учрашувни асосий таркибда бошлаб, ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди.

Европа лигаси, 1/16 финал, жавоб ўйинлари
Локомотив Россия – Фенербахче Туркия 1:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Самедов, 1:1 – 83 Топал.
Локомотив – Гильерме, Пейчинович, Виталий Денисов, Чорлука, Дюрица, Миранчук, Самедов, Коломейцев, Фернандеш (Шкулетич, 73), Касаев (Жемалетдинов, 81), Ндинга (Михалик, 13).
Фенербахче – Фрейтас, Кьер, Калдирим, Генюль (Озбайракли, 44), Алвеш, Соуза, Топал, Нани (Потук, 80), Туфан (Кадлец, 75), Шен, ван Перси.
Огоҳлантиришлар: Коломейцев (53), Михалик (54), Туфан (63), Соуза (66), Жемалетдинов (82).
Биринчи ўйин: 0:2