Жаҳон | 11:06 / 27.02.2016
8681
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Канзас штатида эркак кўчанинг қоқ ўртасида хунрезлик амалга оширди

АҚШнинг Канзас штатидаги Хесстон шаҳарчасида кундуз куни соат 17 ларда автомобиль ҳайдаб кетаётган эркак ўтиб кетаётган машиналарни ва одамларни автоматдан ўққа тута бошлади. Хунрезлик оқибатда 3 киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди.

"У ўз машинасида ҳаракатлана туриб, иккита автомобилни ўққа тутди. Бир ҳайдовчини яралади, иккинчи ҳайдовчи ўқдан қочишга муваффақ бўлди", деб айтди Харви округи шерифи Таусенд Волтон.

Жиноятчи бир дақиқа ўтиб автомобилдан тушиб одамларни ўққа тута бошлаган. Бир аёлни яралаган. Шундан кейин ўзи ишлайдиган газонокосилкалар фабрикасига кириб, у ердаги ҳамкасбларини ўққа тута бошлаган.

Гувоҳлардан бирининг айтишича, у бинога милтиқ кўтариб олган қора танли эркакнинг кирганини ва у ерда ўт очишни бошлаганини, яна бири эса одамлар саросимада югураётганларини кўриб, ёнғин чиқди деб ўйлагани, бироқ ўқ овозларини эшитгач, ўзи ҳам қоча бошлаганини айтган.

Фабрика ходимлари полицияга телефон қилганлар. Етиб келган полициячи жиноятчини отиб ташлаган, бироқ жиноятчи бунгача 3 кишини ўлдиришга ва 10 дан кўпроқ кишини яралашга улгурган.

Жиноятчи исми ошкор қилинмаяпти, бироқ унинг дўстларининг айтишича, у осойишта, хушфеъл одам бўлган. "У ёмон одамга ўхшамасди, биз у билан ишдан кейин ҳаттоки бирга дам олардик. У бундай иш қилганига ишониш қийин", деб айтмоқда эркакнинг танишларидан бири.

Айни вақтда тергов эркакнинг бундай жиноятни содир этишга нима мажбур қилганини аниқлашмоқда. Бу орада полиция бу теракт эмаслигини таъкидламоқда.