Спорт | 23:29 / 27.02.2016
5752
1 дақиқада ўқилади

Испания Примераси, 26-тур: "Реал" ўз майдонида "Атлетико"га ютқазди

Испания Примерасининг 26-турида Мадрид дербисида "Реал" асосий рақибларидан бири "Атлетико"га ютқазди. "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтган учрашув 0:1 ҳисоби билан "матрасчилар" ҳисобига якунланди. "Қироллик клуби" 2015 йилнинг 13 декабридан биринчи марта ютқазди. Ўшанда жамоа Испания чемпионатининг 15-турида "Вильярреал"га 0:1 ҳисобида ютқазганди. Шунингдек, "Реал" Зинедин Зидан мураббийлигида ҳам биринчи марта мағлуб бўлди.

Учрашувдаги ягона тўпни 2-бўлимнинг бошида Антуан Гризманн киритди.

Айни вақтда "Атлетико" 58 очко билан 2-ўринни эгалламоқда. Чемпионат пешқадами "Барселона" ҳисобида 63 очко ва захирада битта ўйин бор. "Реал" эса 54 очко билан 3-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси, 26-тур
Реал Мадрид – Атлетико М – 0:1
Голлар: Гризманн, 53 (0:1).