Жамият | 10:06 / 29.02.2016
11444
1 дақиқада ўқилади
Леонардо Ди Каприо узоқ кутилган "Оскар" мукофотига эга бўлди
Америка киноакадемияси 88-марта ўтказилаётган тақдимотида "Энг яхши эркак актёр" йўналишидаги мукофотни "Омон қолган" фильмидаги роли учун Леонардо ДиКаприога топширди.
У мукофотни Жулианна Мур қўлидан қабул қилиб олди.
Шу тариқа ДиКаприо олтинчи уринишда тан олинди. Уни қизил гиламчада "Титаник" фильмидаги ҳамкори Кейт Уинслет қўллаб-қувватлаб турди.
Бу йўналишдаги мукофотга ундан ташқари Брайан Крэнстон (“Трамбо”), Майкл Фассбендер (“Стив Жобс”), Мэтт Дэймон (“Марслик”) ва Эдди Редмэйн (“Даниялик қиз”) ҳам даъвогарлик қилишганди.