Спорт | 15:29 / 29.02.2016
8423
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Флорентино Перес Роналдуни ортиқ «Реал»да кўришни истамаётганини билдирди

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Криштиану Роналдуни ортиқ ўз жамоасида кўришни истамаяпти. Бу ҳақда Diario Gol интернет-нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотга кўра, «Қироллик клуби» раҳбари Роналдунинг охирги турда кўрсатган ўйинидан қаттиқ норози бўлган. Бу ҳақда ўз ҳамкасбларига маълум қилган.

«Мен уни ортиқ «Реал»да кўришни истамайман», — дея таъкидлаган Перес жамоасининг «Атлетико»дан учраган мағлубиятидан (0:1) кейин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Перес бош мураббий Зинедин Зидан билан учрашиб, француз мутахассисига тўлиқ ишонишини билдирган ва унга трансфер сиёсати вақтида тўлиқ карт-бланш берилишини маълум қилган. Қайд қилиншича, Зидан мавсум якунида ўзига маъқул бўлмаган исталган футболчи билан хайрлашиши ҳам мумкин бўлади.