Жамият | 14:46 / 29.02.2016
15871
1 дақиқада ўқилади
Саудиялик олим Ғарбга қарши ғалати айблов эълон қилди
Саудиялик олим Ғарбни уларнинг Форс кўрфазидаги Қироллигига қарши фитнада айбдор қилди.
“Ғарбликлар бизга экспорт қиладиган гўшт таркибига эркак ва аёллар генини ўзгартириб, кўпроқ қиз фарзанд кўришга олиб келадиган моддалар қўшади”, - деди Али ал Малкий маҳаллий телевидениега берган интервьюсида.
“Улар ўғил болалар бўлажак ҳарбий кучлар эканини тушунганлари учун шундай қиладилар ва шу йўл билан рақибларини камайтирадилар. Улар дунёдаги ягона ҳокимликка умид қилишяпти”, - дейди олим.
Малкийнинг сўзлари Саудия Арабистонида катта баҳс ва норози қарашларни юзага келтирди. Бу айблов унинг ўтган ой “Аёллар бу – шармандалик” эълонидан ҳам ўтиб тушди.