Жамият | 23:00 / 02.03.2016
4224
2 дақиқада ўқилади

Франция полицияси ота-оналарга фейсбукда фарзандларининг суратини қўйишини ман этди

Франциянинг миллий полицияси ота-оналарни фейсбукка ўз фарзандларини суратини қўйиш ҳақида аввал жиддий ўйлаб, кейин иш тутишларини сўради.

Сабаби тармоқлардаги суратлар болаларнинг хавфсизлигига етарлича таҳдид солади.

Ҳукумат фикрича, барча ўз фарзандининг келгусидаги психологик ёки ижтимоий муаммолари ҳақида қайғураётган бир пайтда, кенг тарқалган расмлар шаҳвоний йиртқичларни эътиборига тушиши мумкин. Француз эксперти ота-оналар, хаттоки келажакда фарзандларининг ёшлигида шахсий ҳаётини издан чиқарганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Фарзандларингизни ҳимоя қилинг!” дея Франциянинг миллий полицияси - жандармерия ўтган ой фейсбукда фойдаланувчилардан ўз болалари билан тушган фотосуратларини жойлаштиришга чақирган “Оналик муаммолари” вирусли кампаниясидан эҳтиёт бўлишларини огоҳлантирди. “Сиз ўзингизнинг ажойиб фарзандларингиздан қанча фаҳрлансангиз оз, лекин эҳтиёт бўлинг. Биз фейсбукка жойлаштираётган суратларингиз хавфдан ҳоли эмаслигини эслатиб қўймоқчимиз”, - дея давом этди миллий жандармерия ўз мурожаатида.

Жандармериянинг туманлардаги бўлинмалари бу масалага янада чуқурроқ ёндошиб, барча ота-оналардан одат тусига айланган иш – суратларни жойлаштиришдан тўхташларини илтимос қилди.

Le Figaro француз газетасида айнан шу мавзуда интервью ташкил этилди. Унда интернет бўйича ҳуқуқшунос-эксперт Éric Delcroix Франция шахс даҳлсизлиги қонунчилигига асосан бирон бир шахснинг суратини ўзининг руҳсатисиз тарқатиш ёки чоп этиш ҳолатида айбдор бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши ва 45 евро миқдорида жарима тўлашини қайд этди. Бу қонун фарзандларининг расмини тармоқларда кенг оммага намойиш этаётган ота-оналарга ҳам тегишлидир. Интернет ҳуқуқи бўйича мутахассис, адвокат Вивиан Геллс эса “Ота-оналар ўз болаларининг шахсини ҳимоя қилишга маъсулдир”, дея таъкидлади газетада.