Спорт | 20:00 / 02.03.2016
6784
2 дақиқада ўқилади

"Насаф" ОЧЛнинг 2-турида "Ал-Аҳли"ни мағлуб этди

Бугун, 2 март куни Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида “Насаф” ўз майдонида “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) жамоасини қабул қилди.

Ўйинда қаршиликлар тўлиқ устунлик қилишди ва ғалабани тантана қилишди. Дастлаб, 47 дақиқада мезбонларнинг ёш ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ҳисобни очди. 59 дақиқада Мақсуд Каримов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 69 дақиқада Муҳаннад Абу Радия пенальти зарбасини аниқ амалга ошириб, жавоб голи муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 1 ҳафта олдин ўтказилган сафардаги учрашувда "Насаф" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

ОЧЛ, 2-тур. 
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) 2:1
Голлар: Бобур Абдихолиқов 47, Мақсуд Каримов 59 - Муҳаннад Абу Радия 69.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобур Абдухолиқов (14.Шароф Муҳитдинов 90).
“Ал Аҳли”: 22. Абдуллоҳ Маёуф, 5. Фаҳад Ҳамад, 6. Муҳаммад Фатил, 11. Ҳусайн Мугаҳви (4. Валид Бахшин 63) 14.Муҳаннад Асири, 15. Солиҳ Амри, 20. Ислом Сераж (47.Мустаа Албассас 63) 26. Муҳаммад Аман, 70.Маркиньо, 77. Амири Курди, 99. Комил Муса.
Огоҳлантириш: Муҳаммад Аман 20, Фаҳад Ҳамад 29, Шерзод Аъзамов 40, Дилшод Раҳматуллаев 49, Ҳусайн Мугаҳви 49, Волид Баҳшин 73.