Жаҳон | 09:20 / 02.03.2016
4138
1 дақиқада ўқилади

Порошенко украиналик сиёсатчиларни "уч П" тамойилига амал қилишга чақирди

Украина президенти Пётр Порошенко Аспен-Институт вакиллари билан учрашганда сиёсатчиларни "уч П" тамойилига амал қилишга чақирди, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.

"Президент ўзининг устози деб биладиган Украинанинг собиқ ташқи ишлар вазири Геннадий Удовенконинг сўзларини келтириб ўтди. Удовенко сиёсатчи учун "уч П" –инсофлилик, профессионаллик ва ватанпарварлик (порядочность, профессионализм, патриотизм – таҳр.) энг устувор жиҳатлар бўлишини айтган", дейилмоқда хабарда.

Порошенко баъзи сиёсатчилар бу жиҳатларга ўзларининг амбициялари ва гиналарини қўшишларини, бу эса жуда халақит қилишини таъкидлаб ўтди.

"Ўз ўрнини қидириш якуний натижага жуда халақит беради. Ҳақиқий етакчи биринчи навбатда ўз олдига давлат манфаатларини қўйиши керак", дейилмоқда хабарда.