Жамият | 18:05 / 04.03.2016
5185
1 дақиқада ўқилади

Дўмбоққина енот машҳур бўлиб кетди

Хитойлик Пан-Фу исмли енот ҳақидаги видео-ролик Facebook орқали 4,5 миллион марта томоша қилинган. Ролик 2016 йил 29 февраль куни ижтимоий тармоққа юкланган ва ўн минглаб “лайк” ва изоҳлар тўплаган.

Пан-Фу лақаби хитойчадан таржима қилинганда “семиз ва гуллаб-яшнаётган” маъноларини англатади. Лақабига монанд семиз ва бахтиёр енотнинг оғирлиги 15 кг. У нормадан деярли икки баробар оғир.

Пан-Фунинг Facebookда ўз саҳифаси бор.

 

一整個精力旺盛的胖子

Опубликовано Pang Fu Raccoon 浣熊胖福福 29 февраля 2016 г.