Спорт | 18:11 / 04.03.2016
6716
1 дақиқада ўқилади

РФИ Алишер Усмонов билан қарзни реструктуризация қилиш ҳақида келишиб олди

Россия футбол иттифоқи бугун бўлиб ўтаётган йиғилиш чоғида тадбиркор Алишер Усмонов билан қарзни реструктуризация қилиш (қарзни тўлаш муддатини ва қарз шартларини қайта кўриб чиқиш) ҳақида келишиб олди.

Усмонов Россия терма жамоасининг бош мураббий Фабио Капеллога маош тўлаши учун РФИга 2015 йилнинг февралида 400 млн рубль, июнь ойида эса 300 млн рубль миқдорида қарз (заём) берганди.

«РФИ президенти Виталий Мутко ўтказган музокаралар якунлари бўйича Алишер Усмонов олдидаги қарзни реструктуризация қилишга муваффақ бўлдик.

РФИ "тамғаланган пуллар" принципи бўйича иш тутди. Афсуски бу принцип аввалроқ амалда эмасди. Агар пуллар тўлиқ мақсадли дастур учун йўналтирилса - мураббийларни ёки аёллар футболини қўллаб-қувватлаш учун дастурга йўналтирилса, бу пуллар "тамғаланган пуллар" ҳисобланади ва бундай маблағларни бошқа мақсадда ишлатиш мумкин бўлмайди», — деди РФИ бош директори Александр Алаев.