Жамият | 23:41 / 04.03.2016
21059
1 дақиқада ўқилади

Уитни Хьюстон қизининг ўлими сабаби аниқланди

Америкалик суд-тиббиёт экспертлари хонанда Уитни Хьюстон қизининг ўлими сабабини аниқлашди, дея хабар беради People нашри. Бобби Кристина Браун дориларни меъёридан ортиқ қабул қилиб, ўз ҳаммомида сувга чўкиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

Экспертларнинг қарори Брауннинг таваллуд топган кунида оммага эълон қилинди. 4 март санасида Браун 23 ёшни қаршилаган бўлар эди.

2015 йилнинг январида Бобби Браун ва Уитни Хьюстоннинг ягона қизи бўлмиш Кристина Браун ҳушсиз ҳолатда топилди. Мия яллиғланиши туфайли уни сунъий кома ҳолатига туширишга қарор қилинган.

Браун 2015 йилнинг ёз ойида Жоржия штатидаги хоспис (давоси йўқ беморларга тиббий-ижтимоий, руҳий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи бепул касалхона)ларнинг бирида ўз яқинлари даврасида вафот этди.