Жамият | 11:45 / 04.03.2016
4601
1 дақиқада ўқилади

Видеохит: “рўзғорбоп” ит кир ювишни ўрганди

Норвегияда ғаройиб ишлар содир бўляпти десак муболаға қилмаган бўламиз. Уй эгаси ўз итига ғаройиб вазифани — кир ювишни ўргатди. Бу ҳақда Novoston хабар бермоқда.

Горил Элис Хофф Олсен интернетда бир видео жойлаштирдики, унда Чампис деб номланган итни рўзғор ишларида ўз хўжайинига қандай қилиб ёрдам бераётганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Ит кир ювиш машинасига кирларни жойлаштириши, улар тоза бўлгач эса, кирларни у ердан олиши мумкин.

Жониворга кир ювиш машинаси қандай қилиб кирларни ювишини томоша қилиш ёқади. Бундан ташқари Чампис орт оёқларида турганча машинани ўчириб ёқади.