5 март: воқеалар ва машҳур шахслар ҳақида
5 март — жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 64-куни
Воқеалар:
1996 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозорлар фаолиятини ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди;
1844 йил. Канада пойтахти Кингстон шаҳридан Монреалга кўчирилди;
1868 йил. Англияда степлер кашфиёти учун патент берилди;
1966 йил. Инглизларнинг Boeing 707 самолёти Япониянинг Фудзи шаҳрида ҳалокатга учради. 124 нафар одам ҳалок бўлди.
Бугун туғилганлар:
1696 йил. Италиялик рассом Жованни Баттиста Тьеполо;
1703 йил. Рус ёзувчиси Василий Тредиаковский;
1830 йил. Француз физиологи ва ихтирочиси, хронофотография аппарати ва фотомилтиқ (эркинликдаги ҳайвонларни расмга олиш учун қўлланиладиган милтиқсимон фотоаппарат)ни ишлаб чиққан Этьен-Жюль Маре;
1969 йил. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов.