Жаҳон | 20:05 / 07.03.2016
3314
1 дақиқада ўқилади
Абу Дабидаги бандаргоҳда ёнғин чиқди
Абу Даби Ички Ишлар вазирлиги ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Яхталар Клуби бандаргоҳида ёнғин чиққани ҳақида хабар берди.
Бош вазир ўринбосари ва Ички Ишлар вазири шайх Саиф ибн Зоид шахсан воқеа жойига ташриф буюрди. Ёнғинни бартараф этиш учун ўт ўчирувчилар жалб этилган.
Ёнғиннинг сабаблари бўйича ва жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.