Жамият | 16:43 / 07.03.2016
7768
1 дақиқада ўқилади

Орел вилоятида қотил-энага қурбони бўлган қизчанинг дафн маросими ўтказилди

6 март куни Россиянинг Орел вилояти ҳудудида ўз энагаси томонидан ўлдирилгани гумон қилинаётган 4 ёшли қизчанинг дафн маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Русской службе новостей» хабар тарқатган.

Жабрдийда оиланинг дўсти Андрей Мишенковниннг айтишича, Орел қизчанинг ота-онаси туғилиб ўсган юрт ҳисобланади. У хайрлашув маросимида бегоналар бўлмагани, фақат оила дўстлари ва қариндошлари иштирок этгани ҳақида маълум қилган.

Бундан олдинроқ, қизчанинг ўлимида гумон қилиниб қўлга олинган ўзбекистонлик муҳожир Гулчеҳра Бобоқуловага дастлабки айблов қўйилгани ҳақида хабар берилганди.