Жамият | 17:37 / 07.03.2016
7467
1 дақиқада ўқилади
ЎзДЖТУ раҳбарияти аёл ўқитувчилар ва ходимларни 8 март билан ўзига хос тарзда табриклади
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Халқаро хотин-қизлар кунини ўзгача нишонлашга қарор қилишди.
Университетнинг “Талабалар уюшмаси“ (Students' Union) аъзолари томонидан ташкил этилган виртуал видеотабрикномаларда ЎзДЖТУ раҳбарияти ҳамда факултетларнинг деканлари олий ўқув юртида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни байрам билан қутлашган.
Видеотабрикномалар ўзлари учун энг қизиқарли совғага айланганини таъкидлар экан, ЎзДЖТУ аёл профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари қолдирилган изоҳларда кейинги байрамларда бунданда антиқа ғояларни кутиб қолишларини билдиришган.
ЎзДЖТУ “Талабалар уюшмаси“ (Students' Union) 2015 йилнинг ноябридан ўз фаолиятини йўлга қўйган.