Жаҳон | 15:35 / 08.03.2016
11134
1 дақиқада ўқилади

Бостон марафонидаги портлашдан омон қолган талаба қиз Дубайда ЙТҲ қурбони бўлди

2013 йилнинг 15 апрелида Бостондаги марафон вақтида рўй берган терактдан омон чиққан талаба қиз 2016 йилнинг 7 март кунида Дубай шаҳрида юз берган авария натижасида ҳалок бўлди.

CNN томонидан маълум қилинишича, Шимолий Бостон университетида талаба бўлган Виктория Макграт ҳамда унинг 2 дугонаси БААга саёҳат вақтида йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқиб, ҳалок бўлган.

Университет раҳбарияти бу ҳодиса бўйича таъзия билдирган.

Қайд этилишича, ушбу талаба қиз Бостондаги теракт вақтида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Уни даволаган шифокор ҳам унинг ўлимидан чуқур қайғуда эканини билдирган.

2013 йилнинг 15 апрелида Бостондаги марафон вақтида портлаш юз берган, 3 киши ҳалок бўлиб, 260 киши жароҳатланганди. Теракт ижрочилари бўлган ака-укалардан каттаси Тамерлан Царнаев полициячилар томонидан отиб ўлдирилган, қўлга олинган Жоҳар Царнаев эса суд орқали ўлимга ҳукм қилинганди.