Жаҳон | 13:45 / 08.03.2016
13748
2 дақиқада ўқилади

Google Earth АҚШнинг сирли авиабаза суратларини намойиш этди

Интернетда Невада штатининг саҳросидаги машҳур “51 зона”дан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган “Зона 6” обьектининг суратлари пайдо бўла бошлади. Суратларни Google Earth хизматининг авиабазаси чоп этди, дея хабар беради The Daily Mail.

У ерда 5 минг фут (тахминан 1,5 километр) узунликдаги учиб-қўнувчи тасма, катта ангар ва бир неча бинолар аниқ тасвирланган.

“Зона 6” деб номланувчи обьект 1945 йилдан 1992 йилгача ерости ядро синови полигонларида хизмат қилган. Ҳозирда эса учувчисиз парвоз этувчи аппаратларни тестдан ўтказишда фойдаланилади. АҚШ Ядро ҳавфсизлиги бўйича миллий бошқармаси сўзларига кўра, у ерда бошқа ядро синовлари ўтказилмайди.

“Зона 6” XX асрнинг 50 йилларида қурилган бўлиб, роботнинг қиймати деярли 10 миллион долларни ташкил этади. Янги учиб-қўнувчи тасма 2005 йилда пайдо бўлди.

2015 йилнинг октябрида Пентагоннинг мудофаа мақсадида қилинувчи истиқболли тадқиқотлар агентлиги “ғойиб бўлувчи” учувчисиз парвоз этувчи аппаратнинг қайта ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди. Дронлар ходимларга керакли ускуналарни етказиб берганидан сўнг, ўз-ўзини йўқ қилишда ишлатилиши режалаштирилган.