Жамият | 12:44 / 09.03.2016
6164
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда биринчиси синф ўқувчиси одам отиб қўйди
Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Кара-Кульжа туманида биринчи синф ўқувчиси ногоҳ учинчи синф ўқувчисини оёғидан отиб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилган.
Маълумотларга кўра, воқеа Ак-Бор аҳоли яшаш пунктида содир бўлган. “2006 йилда туғилган қизча ота-онаси билан ҳамроҳликда қариндошларникига меҳмонга келишади. Ўйин вақтида 2008 йилда туғилган бола ТОЗ-32 ўқотар қуролидан қизчани оёғидан отиб қўйди” — дейилади матбуот хизмати берган маълумотда.
“Қизча шифохонага ётқизилди, шифокорлар унинг саломатлигини қониқарли, деб баҳолашмоқда. Милиция маълумотига кўра, текширув ишлари бошлаб юборилган. Қурол темир сейфда сақланиши лозим бўлган” — дея таъкидланади манбада.