Жаҳон | 19:09 / 10.03.2016
10954
1 дақиқада ўқилади
Дунёнинг энг қиммат шаҳри номи маълум бўлди
Сингапур қаторасига учинчи бор дунёнинг энг қиммат шаҳри, деб топилди. Бу ҳақида Economist Intelligence Unit маълумотларига таяниб, The Independent хабар бермоқда.
Иккинчи ўринни Цюрих, учинчи ўринни Гонконг эгаллади. Кейинги поғоналарда Женева, Париж, Лондон ва Нью-Йорк қайд этилган.
Топ-10 рўйхатни Копенгаген, Сеул ва Лос-Анжелес якунлаган.
Экспертлар рейтинг тузишда озиқ-овқат, кийим-кечак, хўжалик моллари, шахсий гигиена маҳсулотлари нархини инобатга олган. Шунингдек, транспорт, ижара тўловлари, коммунал тўловлар, шахсий мактаблар учун харажатлар ҳам эътибордан четда қолмаган.
Аввалроқ Киев ва Минск Европанинг энг ёмон шаҳарлар қаторида санаб ўтилган эди.