Жаҳон | 09:06 / 11.03.2016
3245
2 дақиқада ўқилади

Обама Путиннинг очиқлиги ва пунктуаллигини қайд қилди

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путин уларнинг учрашувларида очиқлик намоён қилиши ва уларга жуда пунктуаллик билан ёндашишини айтди. Оқ уй эгаси бу ҳақда Atlantic журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ҳақиқат шундаки, Путин бизнинг барча учрашувларда жуда хушмуомала ва очиқ бўлади. Бизнинг учрашувлар жуда ишчи бўлади. Путин мени ҳеч қачон бошқа одамларни куттирадигандек икки соатлаб куттирмайди", деб айтди Обама.

АҚШ президенти Путин Москвани Вашингтоннинг "ҳамкори сифатида кўришларидан доимо манфаатдорлигига" ишончи комиллигини айтди.

АҚШ президенти Вашингтон ҳозирда Қрим ёки Украинанинг шарқи учун Москва билан қарама-қаршиликка боришга тайёр, деб ҳисобламаслигини айтди.

"Ҳақиқат шундаки, НАТОга кирмайдиган Украина биз нима қилмайлик, Россия томонидан ҳарбий ҳукмронликка учрайверади", деб айтди Обама ҳамда Украина борасида "реалистик" муносабат билан ёндашишини қайд қилди.

Обама журналистнинг "Вашингтон Москва билан Украина ёки собиқ иттифоқ давлатларидан бири учун қарама-қаршиликка боришидек туюлиши керакмасмикин?" деган саволга "Ушлаб туриш усуллари бор, бироқ нима учун жанг қилиш ёки нима учун жанг қилиш керакмаслигини аввалдан аниқ кўрсатиш лозим", деб жавоб берди.