Жаҳон | 15:23 / 12.03.2016
1681
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон бош вазири мамлакат вазирларига ҳукумат қарорларини танқид қилишни тақиқлади
Қирғизистон бош вазири Темир Сариев мамлакат вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳукумат қарорларига қарши танқид қилишни тақиқлади.
Чунки аввалроқ Қирғизистонда аввалги ҳукумат вакиллари томонидан пухта ўйлаб чиқилмаган қонунларни бекор қилиш бошланди. Масалан, бир ҳафта муқаддам Евросиё иқтисодий кенгашига аъзо давлатлар билан товар айирбошлашда олдиндан хабар қилиш борасида қабул қилинган қарор бекор қилинган эди.
“Биз мамлакат миқёсида кўриладиган барча масалаларда ягона позицияга эга бўлишимиз керак. Парламент ялпи мажлисларида бизнинг ваколатли вакилларимиз ҳукуматни ҳимоя этишлари лозим. Вазирлар парламент томонидан қабул қилинган қарорларга норозилик билдиришлари тақиқланади”, — деди Сариев республика ҳукумати йиғилишида.