Жамият | 23:13 / 13.03.2016
2491
2 дақиқада ўқилади

Актёр Майкл Дугласнинг касаллиги туфайли яна ярим йиллик умри қолгани айтилмоқда

Голливуд актёри Майкл Дуглас оиласига яқин одамларнинг маълумотларига кўра, актёрнинг касаллиги туфайли ярим йиллик умри қолган. Бу борада ҳеч қандай расмий баёнот қилинмаган, бироқ баъзи аломаларга кўра Дугласнинг саломатлигига путур етган. Бу ҳақда Radar нашри хабар берди.

71 ёшли актёр яқиндагина ўзининг севимли Бермуд оролига келди, актёр бу ерда баъзи ишларини тартибга келтиришни, баъзи активларини сотишни ҳамда васиятномани таҳрир қилишни мўлжалламоқда.

"Майкл жаннатга ўхшаш, ўз авлодлари яшаган ерга қараганда кўзларига ёш келди. У бу ерларни яна кўролмаслигини англаганча, ғамгинлик билан сувга тикилди. Актёрнинг васиятига кўра, унинг хоки шу ерга ёйилади", деб ёзмоқда нашр.

Актёрга 2010 йилда 4-босқичдаги саратон ташхиси қўйилган. Бунга актёрнинг баъзи зарарли одатлари сабаб бўлгани айтилганди. Дуглас интенсив даволашдан кейин ярим йил ўтиб, рафиқаси Кэтрин Зета-Джонс билан даволаш муолажалари ёрдам бергани ва касаллик чекинганини маълум қилганди. Бироқ яқиндагина саратон яна қайтиб, авж олаётгани маълум бўлди.

Иккита "Оскар", 3 та "Олтин глобус", "Сезар" ва "Эмми" мукофотлари совриндори бўлган актёр 1944 йилда актёр Кирк Дуглас ва актриса Диана Дуглас Дэрриднинг оиласида дунёга келган. Актёр ўтган асрнинг 90-йилларида Голливуднинг энг таниқли ва энг кўп ҳақ олувчи актёрларидан бири бўлган.