Жаҳон | 22:23 / 14.03.2016
1861
1 дақиқада ўқилади

БМТ: 2015 йилда Эронда деярли минг киши қатл этилган

2015 йилда Эронда 966 киши қатл этилган, бу 20 йилдан кўпроқ вақт ичидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади.

Бу ҳақда БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича махсус маърузачаси Аҳмад Шоҳид маълум қилди.

“2014 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда Эрон 16 нафар балоғатга етмаганни қатл эттириб, халқаро ҳуқуқ меъёрларига қарамасдан, Эрон бундай амалиётни қўллаётган давлатлардан бири ҳисобланади”, деб айтди Шоҳид.

“Қонунга айбланувчиларнинг процессуал кафолатларини берган, жумладан жиноий суд жараёнининг барча босқичларида адвокатга эга бўлиш борасидаги яқиндаги ўзгаришларга қарамасдан, ҳимоя қилишнинг бу ҳаётий муҳим воситалари ҳар доим ҳам амалиётда амалга оширилмайди. Эрон қонунлари кафолатлайдиган ҳуқуқлар билан амалда нима юз бераётгани ўртасида катта фарқ бор”, деб айтди Шоҳид.